Сайтимизда маълум қилганимиздек кеча, 24 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзтрансгаз» АЖ мутасаддилари журналистлар саволларига жавоб берди.
Тадбирда компания вакиллари "Artel" билан замонавий газ ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш бўйича келишув олиб борилаётгани ҳақида маълум қилган.
Шунингдек, дастлабки босқичда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 3,4 миллион дона ҳисоблагичлар аҳолига текинга ўрнатиб берилиши таъкидланган. Бу синов тариқасида амалга оиширилади, дея қўшимча қилди uz24.uz.