Жамшид Қўчқоров: Нархлар 1 июндан кўтарилиши керак эди. Бироқ, президентимиз нархни оширишдан қайтарди. Нархлар яна ошади

Жамшид Қўчқоров: Нархлар 1 июндан кўтарилиши керак эди. Бироқ, президентимиз нархни оширишдан қайтарди. Нархлар яна ошади
Хабар берганимиздек Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Kun.uz мухбири хабар беришича, матбуот анжуманида энергоресурслар нархининг ошиши мавзусида сўз юритилди. Тадбирда бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров нарх-наво бўйича ўз фикрини билдирди.

«Аслида, нархлар 1 июндан кўтарилиши керак эди. Бироқ, президентимиз нархни оширишдан қайтарди. Давлатимиз раҳбари бу борада захира борлиги ҳақида сўради. Электр энергиясини бир кВт/соат учун 480 сўм қилмоқчи эдик. Нархларнинг яна қачон ошиши ҳозирча номаълум, лекин албатта ошади.

Нарх-навони ошириш масаласи Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ёки бошқа бир идоранинг хоҳиш-иродаси эмас. Бу табиий жараён. Агар биз бозор иқтисодиётини қурмоқчи бўлсак, унда бозор иқтисодиётида нархлар эркин бўлиши керак.

Нарх-наво ва ўлчов бирлиги, яъни, пул ҳамма учун бир хил бўлиши лозим. Бир доллар мен учун ҳам 8700 сўм, Қоракўл туманидаги деҳқон ёки дўконда савдо қилаётган фуқаро учун ҳам 8700 сўм бўлиши шарт. Ёки 8700 сўмга мен ҳам, у ҳам бир доллар ола олиши керак. Ҳеч ким 9000 сўмга олмаслиги керак, боз устига, кимлардир 5000 сўмга ҳам олмаслиги лозим. Бизда ҳозир фақат монополияларнинг нархи эркин эмас», - дейди Жамшид Қўчқоров.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Alloh quli 22 август 2019 01:32
    Halq nma dvotkanini o'qivosmi uuu tepadigi MANSABDOR shaxsla. Sokib yoziwvotti bu bekorgamas. halqi aldamela
  2. kkkk 3 август 2019 22:44
    ehh qaniydi narx oshganga yarashaaaa oylik maoshlar ham sezilarleeee darajada oshsa ediiiiiii
  3. Хеч ким 2 август 2019 17:50
    Эх качонгача бизнинг
    вазирчалар куйга ухшаб
    марайверади ?????????
  4. Umid 2 август 2019 15:38
    Бу "Жаноб" вазир учун яхшиям бозор иқтисодиёти деган термин бор экан, валюта бозорини эркинлаштиринг, сўмни қадрини оширинг. Сўмимиз бечора ДЕВАЛЬВАЦИЯ-ю ДЕФЛЯЦИЯга тайёр бўлиб турибди. Буларни тўғриласа ойлик маошлар ўз-ўзидан кўтарилар эди.
    Эх, АҚЛЛИ ВАЗИРЧАЛАРИМИЗ!!!!!!!!!
  5. Азиз 2 август 2019 15:30
    Фарқи йуқ.
    Ошираверинг.
    Биз Россияда мардикорлик қилиб пул топиб кевурамиз.
    Асосийси Путин ака омон бусилла,грузин ва украинларга ухшаб хайдалиб кетмасак булгани,нима иш булса қивурамиз.
    Вперёд Россия.
    Узбекистон келажаги буюк давлат.
    Осмон мусаффо.
    Зато тинчмиз.
    Иштонинг булмаса хам зато тинчсан.
    Энг асосийси шу!
  6. Ддд 2 август 2019 11:05
    Кани биз кутган уша нурли келажак. Кани ваьда килинган узгаришлар. Эх.... Каримов И А кадриз билинвотти.
  7. Х.т.х 2 август 2019 11:00
    Сендакалар ошириб ошириб халкни шортигини хам ечволасан бу кетишинда.нархлари оширишдан аввал россиядака рузгор халтани уртачасини хисобла аввал.ушанда Халк канака кийналаётганини биласанлар
  8. босс 1 август 2019 22:16
    Халкни иштонни хам ечволларин
  9. Достон 1 август 2019 21:01
    Узбекистонда иктисодиётни тушунадиган нормальний мутахассис ва вазир колмади, бу кетишда Узбекистон келажаги тез орада энасиникига кириб кетса керак. Шундок хам миллион миллион ватандошларимиз чет элларда пул топаман деб сарсон булиб юрибди. Бу каби узгаришлар натижасида яна бундам хам купрок одам чет элга ишга кетишга мажбур булади......... ЗАТО БИЗ МАНАВИЯТЛИМИЗ!!!
  10. Улугбек 1 август 2019 17:03
    Халкни нафратига муфтало бул.
  11. Farxod 1 август 2019 14:41
    Gap yo
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Жамшид Қўчқоров: Нархлар 1 июндан кўтарилиши керак эди. Бироқ, президентимиз нархни оширишдан қайтарди. Нархлар яна ошади