2019 йил 10 август куни Қашқадарё вилояти, Муборак туманидаги Баҳористон тузилмасида нефть кони борлиги тасдиқланди ва у эндиликда “Баҳористон кони” деб аталади.
Бу конда нефтдан ташқари, табиий газ ва газ конденсати ҳам қазиб олинади.
Бу Epsilon Develompent Company компаниясининг Муборак инвестиция блокида илк нефть-газ конденсатли кондир.
Кон Юра қатламида жойлашгани айтилмоқда. Мутахассисларга режасига кўра, қудуқни Палеозой қатламигача қазиш давом эттирилади.
Конда нефтдан ташқари, табиий газ ва газ конденсати ҳам мавжуд, дея хабар қилди "кун.уз".