Мактабларда пуллар талон-торож қилинганлиги аниқланди

Мактабларда пуллар талон-торож қилинганлиги аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг I ярим йиллигида олиб борилган назорат тадбирлари натижасида айрим бюджет муассасалари томонидан бюджет маблағларини сарфланишида тизимли равишда бюджет қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди.

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларида ҳақиқатда ишга келмаган ва хизмат вазифасини бажармаган ходимларга ёки умуман ишламайдиган фуқаролар номига иш ҳақи ҳисобланиши ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини, шунингдек меҳнат таътили, мукофот ва моддий ёрдам маблағларининг асоссиз ҳисобланиши ва тўланиши натижасида бюджет маблағларини ноқонуний сарфланишига йўл қўйилган.

Жумладан, Жиззах шаҳар 22-сонли умумтаълим мактабида ҳақиқатда ишламайдиган 11 нафар фуқаролар номига ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини, шунингдек меҳнат таътили, мукофот ва моддий ёрдам маблағларининг асоссиз ҳисобланиши ва тўланиши натижасида 448,2 млн. сўм бюджет маблағлари асоссиз сарфлаб юборилган.

Ҳақиқатда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаш йўли билан Бўз туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида 99,3 млн. сўм, Жарқўрғон туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида 65,3 млн. сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Кегейли туманидаги 1-сон умумтаълим мактабида 54,7 млн. сўм ва Бухоро шаҳридаги 1-сон умумтаълим мактабида 31,2 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ҳақиқатда ишга келмаган ва хизмат вазифасини бажармаган ходимларга иш ҳақи ҳисобланиши натижасида асоссиз сарфлаб юборилган.

Шўрчи туманидаги 10-сон умумтаълим мактабида ходимларининг пластик карточкаларга асоссиз маблағ ўтказиш йўли билан 36,1 млн. сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган.

Яшнобод туманидаги Кўзи ожизлар махсус мактаб интернатида бош ҳисобчи тасдиқланган штатлар жадвалидаги ўзининг ойлик лавозим маошига ортиқча иш ҳақи қўшиб ёзиши натижасида бюджетдан 77,6 млн. сўм асоссиз ортиқча тўлаб юборилган.

Булардан ташқари, Боғдод туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида пудратчи «Фарғона сайқал сервис» хусусий корхонаси томонидан «Обод қишлоқ» дастури доирасида бажарилган таъмирлаш ишлари жойида назорат ўлчовидан ўтказилиб, молиялаштириш учун тақдим этилган ҳисоб фактура маълумотлари билан ҳақиқатда бажарилган ишлар солиштирилганда 129,9 млн. сўмлик бажарилмаган иш ҳажмлари қўшиб ёзилганлиги маълум бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Санжарбек 18 август 2019 15:36
    Мен уйлайман хамма мактабларда шу ахвол булса керак факат Жиззахда эмас мактабларни бира тула текшириш утказган яхши деб уйлайман
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Мактабларда пуллар талон-торож қилинганлиги аниқланди