Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошди бензин эса камайди

Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошди бензин эса камайди
Давлат статистика қўмитаси январь-июль ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.

Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 49,6 фоизга ошган. 2018 йилнинг шу даврида 98 700 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 147 650.

Юк автомобилларини ишлаб чиқариш эса 55,1 фоизга ортди. 2018 йилда - 1 925 дона, 2019 йилда - 2 985.

Автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам ўсиш кузатилди - 3,6 фоиз пункти (2018 йилда 303 дона, 2019 йилда 1 095 дона).

Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш 62,4 фоизга ошди. 2018 йилда 70 534 дона двигатель чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 114 561.

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми камайди - 0,6 фоизга. 2018 йилнинг шу даврида 657,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 595,1 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди - 6,3 фоиз. 2018 йилда 650,6 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда 626,4 минг тонна.

Портландцемент ҳажмида ўсиш кузатилди - 17,6 фоиз (2018 йилнинг шу даврида 4590,7 минг тонна, 2019 йилда - 5399,5).

Бундан ташқари, Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми 33,1 фоизга камайди. 2018 йилнинг шу даврида - 2406 дона, 2019 йилда - 797.

Ўхшаш янгиликлар

  1. шухрат 20 август 2019 01:00
    Ман бу статицтикага ишонмайман.олдин йилига зурга 80000 та мошина чикарган.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошди бензин эса камайди