Сенат раиси илк бор ҳақиқий рақамни айтди: ЯИМ ҳажмининг ўсиши амалда 5,8 фоизга етди. Ушбу кўрсаткич йиллар давомида 8 фоиздан юқори, деб қайд этилган

Сенат раиси илк бор ҳақиқий рақамни айтди: ЯИМ ҳажмининг ўсиши амалда 5,8 фоизга етди. Ушбу кўрсаткич йиллар давомида 8 фоиздан юқори, деб қайд этилган
Хабар қилинганидек бугун Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси ўз ишинии бошлади. Унда Сенат раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлади.

- Йиллар давомида гўёки эришиб бўлмасдек туюлган хорижий валютанинг эркин конвертацияси амалда тўлиқ жорий этилгани иқтисодий тараққиётга кенг йўл очди, - деди Т.Норбоева. - Илгари фақат қоғозларда акс этган қуруқ рақамлардан фарқли ўлароқ, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ўсиши амалда 5,8 фоизга етди.

(Маълумот учун: ушбу кўрсаткич кўп йиллар давомида 8 фоиздан юқори, деб қайд этилган).

Маърузачи тарихимизда биринчи маротаба инвестициянинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 38 фоиздан ошгани ва шу тариқа 86 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилгани сармоядорларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ва интилиши кескин кучайганидан далолат эканини қайд этди.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасида бугунги амалий чора-тадбирлар ҳам тарихий аҳамиятга моликдир. Ғоят қисқа муддатда биргина “Обод қишлоқ” дастури доирасида қарийб 160 тумандаги 480 га яқин қишлоқнинг янгича қиёфа касб этгани миллий давлатчилик тарихида кузатилмаган воқеликдир.

Жорий йил якунига қадар 10 мингта уй-жой ва 110 дан зиёд кўп қаватли уйларни битказиш кўзда тутилгани одамларнинг йиллар давомидаги орзуларининг рўёбга чиқишига хизмат қилади, дея хабар қилди ЎзА.

Ўхшаш янгиликлар

  1. собиржон 23 август 2019 20:24
    бунча хавойи гаплар опа сиздан халкка ватанга нима наф теккан. бизнесигиз гуркираса булдида
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Сенат раиси илк бор ҳақиқий рақамни айтди: ЯИМ ҳажмининг ўсиши амалда 5,8 фоизга етди. Ушбу кўрсаткич йиллар давомида 8 фоиздан юқори, деб қайд этилган