Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 18 ноябрь ҳолатидаги нархлари эълон қилинди. Унга кўра:
Мол гўшти
26 000 сўмдан 45 000 сўмгача
Мамлакатимиз бозорларида олдинги ҳафтада кузатилганидек, 1 кг. мол гўшти 26000 сўмдан 45000 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.
Энг арзон нархлар ўтган ҳафтада бўлгани каби бу ҳафтада ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилганди. 1 кг. мол гўштининг нархи 26000 сўмдан 40000 сўмгача сотилмоқда.
Энг қиммат Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 28000 – 45000 сўм.
Қўй гўшти
28 000 сўмдан 44 000 сўмгача
Бу ҳафтада нархлар ўзгаришсиз қолган.
Пойтахт бозорларида 1 кг. қўй гўшти 28000 – 40000 минг сўмгача сотилмоқда.
Энг арзон нарх “Фарҳод” бозори (Тошкент шаҳри)да – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 – 39000 сўм.
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг. қўй гўшти 42000 – 44000 сўм.
Товуқ гўшти
11 000 сўмдан 20 000 сўмгача
9255f1ea211f0420f24e0d9bb2df9f51_720x480.jpg
Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 17000 – 20000 сўм
Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 11000 – 15000 сўм
Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўштини ўртача 16000 сўмдан харид қилиш мумкин.
Гуруч
3 000 сўмдан 14 000 сўмгача
Бу ҳафтада баъзи бозорларда гуруч нархи бироз қимматлашгани кузатилди.
Энг қиммат нарх Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 6000 – 14000 сўм.
Энг арзон нарх Самарқанд шаҳри "Сиёб" бозори – 3000 – 9000 сўм (ўтган ҳафтадаги нарх сақланиб қолган).
Ўсимлик ёғи
8 000 сўмдан 12 500 сўмгача
Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8000 – 10500 сўм.
Энг қиммат нархлар "Фарҳод" деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) 12500 сўмгача (ўтган ҳафтадаги нарх сақланиб қолган).
Ун
1 500 сўмдан 3 600 сўмгача
Ўтган ҳафтадаги нархлар сақланиб қолган.
Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг. 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 2500 – 3500 сўм.
Шакар
4 100 сўмдан 5 200 сўмгача
Энг қиммат нарх Жаззах шахри Марказий деҳқон бозорида – 5000-5500 сўм.
Энг арзон нарх "Фарҳод" деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 4100 – 4600 сўм.
Тухум
450 сўмдан 700 сўмгача
Кузатишлар бу ҳафтада ҳам товуқ тухумининг нархида ўзгаришлар бўлмаганини кўрсатмоқда.
Мамлакатимиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 450-700 сўмдан харид қилиш мумкин.
Картошка
1 200 сўмдан 3 000 сўмгача
Картошканинг нархи баъзи бозорларда арзонлашган.
Энг арзон нарх "Юнусобод деҳқон бозори" (Тошкент шаҳри)да – 1200 сўмдан 2500 сўмгача.
Энг қиммат нарх – мамлакатимизнинг аксарият бозорларида 1 кг. картошка 3000 сўмгача.
Помидор
1 500 сўмдан 9 000 сўмгача
Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1500 сўмдан 3000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 5000 – 9000 сўмгача.
Хўжалик совуни
1 250 сўмдан 4 000 сўмгача
Ўтган ҳафтадаги нархлар сақланиб қолган.
Энг арзон нарх Наманган шаҳри "Сардоба" деҳқон бозори – 1250 сўмдан 1800 сўмгача.
Энг қиммат нарх Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори – 2000 – 4000 сўмгача.
Мамлакатимиз аксарият бозорларида сифатли хўжалик совунини 3000 сўмдан харид қилиш мумкин.