Ўзбекистонда Аи-100 маркали бензин сотила бошланди (фото)

Ўзбекистонда Аи-100 маркали бензин сотила бошланди (фото)
Россиянинг «Татнефть» компанияси Тошкентдаги илк автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ)ни 20 сентябрь куни очди. Хабар берилишича, шохобча Қоратош кўчасида, Самарқанд Дарвоза кўчаси билан чорраҳа яқинида жойлашган.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султоновнинг таъкидлашича, бу «Татнефть»нинг Ўзбекистондаги биринчи, жаҳон бўйича эса иккинчи флагман АЁҚШидир. Бундан ташқари, Ўзбекистон АЁҚШларида биринчи бўлиб айнан шу ерда юқори октанли Аи-100 бензини сотилмоқда.

Станцияда, шунингдек, Аи-95, Аи-92, Аи-80 маркали бензин ва дизел ёқилғиси ҳам сотилади. Аввал хабар берилганидек, «Татнефть» Ўзбекистондаги АЁҚШлари учун ўзининг «Танеко» нефтни қайта ишлаш мажмуасида тайёрланган бензинни олиб кирмоқда.

Июль ойи ўрталарида «Татнефть» Ўртачирчиқ туманида АЁҚШ очганди. Компания Тошкент вилоятида 22 та АЁҚШдан иборат тармоқни ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Алишер Султонов Ўзбекистон «Татнефть» билан бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорлик қилаётганини эслатиб ўтди.

«Биз улар билан Тошкентбўйи блокида геологик разведка ишларини бошлаяпмиз, Фарғона водийсида нефть қазиб олиш бўйича қўшма корхона, автошиналар, транспортёр тасмаларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этяпмиз. Кенг миқёсда иш олиб боряпмиз ва ҳали қилинадиган ишлар кўп», — деди Ўзбекистон энергетика вазири.
Ўзбекистонда Аи-100 маркали бензин сотила бошланди (фото)

Ўхшаш янгиликлар

  1. Баходир Примкулов 22 сентябр 2019 14:57
    Ё "сотилиши бошланди" ё " сотила бошлади".
  2. Реалист 22 сентябр 2019 06:00
    Нархини нимага ёзмадинглар?
    Бирортаси чўчиб ўлиб қолмасин дебми? Тўғри қилгансизлар,
    бундай бензинда юриш учун камида хоким ёки судья бўлиш
    керак,оддий халқни чўнтаги кўтармайди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда Аи-100 маркали бензин сотила бошланди (фото)