Ўзбекистонда нон нархи ошди. Ижтимоий тармоқларда оширилган нарх суратлари тарқалди.
"Буханка" нонларининг нархи кўплаб дўконларда оиширлган нархда, 1400 сўмдан, баъзиларида эса 1500 сўмдан сотилаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача нон нархи 1100 сўмни ташкил этар эди. Нарх оширилишига сабаб қилиб буғдой ҳамда уннинг нархи либераллаштирилгани кўрсатилмоқда.