Актам Хаитов: «Унутмаслик керак, кўплаб фуқароларимиз ўз жамғармасини долларда сақлайди»

Актам Хаитов: «Унутмаслик керак, кўплаб фуқароларимиз ўз жамғармасини долларда сақлайди»
ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов "Адолат" партияси депутати томонидан билдирилган фикрга муносабат билдирди. Депутат ўзаро савдода доллардан воз кечишга чақирган эди. ЎзЛиДеП раҳбари ўзининг фейсбукдаги саҳифасида қуйидагича пост қолдирди.

"Айрим ижтимоий тармоқларда ҳозирги кунда доллардан воз кечиш вақти келди деган баёнотга муносабат.

Ўзбек сўми муомалага киритилган даврдан бўён ўтган 25 йил давомида сўмнинг барқарор эмаслигини ҳамма кўриб турибди. Унутмаслик керак кўплаб фуқароларимиз ўз жамғармасини долларда сақлайди.

Экспертларнинг фикрича, ҳозирги шароитда доллардан воз кечишдан ҳеч қандай наф кўрилмайди. Бундай ишга қўл уриш ўз халқига қийинчилик туғдириш, содда қилиб айтганда ақлсизликдан бошқа нарса эмас.

Ҳозирги вақтда доллардан воз кечиш дегани Ўзбекистон фуқароларининг барча доллар ҳисоб рақамларини ёпиб, сўмга, евро ёки бошқа валютага ўтказишларини билдиради. Бу қора бозорни янаям кучайтиради.

Валютани чеклаш билан боғлиқ аччиқ амалиётни кўрдик. Валюта конвертацияси даври - коррупция учун қулай шароит бўлгани ёддан чиқмаган бўлса керак. Аксинча валюта бозорини либераллаштириш, бозор механизмларини жорий қилиш иқтисодиётимизда реал ўзгаришларга олиб келаяпти.

Шунинг учун доллардан ҳозирги шароитда бутунлай воз кечиш ҳақидаги айрим партия вакиллари томонидан билдирилган фикрларни халқимиз жиддий қабул қилмайди деган умиддамиз.

Яна бир гап. Иқтисодиёт ўсишини ҳар томонлама рағбатлантириш зарур. Шунда аҳоли доллардан аста секин воз кечади. Ишлаб чиқариш ва савдо жадал суръатларда ўса бошлаган вақтда халқ ўз пулини келажаги бор лойиҳаларга тика бошлайди. Шунда халқнинг қўлидаги валюта заҳираларини сўмга ўтказиб қисқартирса бўлади. Қулай муҳит яратилганда, ўсиб бораётган пул массаси иқтисодиётни қамраб олиб, сўм барқарор бўлади", - дейди Хаитов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Х.т.х 20 октябр 2019 15:26
    Тугри,банкка сум куйсангиз ун йилдан сунг у бамисоли хазон булади.заём олдик бир сигирни пулига бир икки йил аввал кайтарамиз олиб келинглар деди , 91 йилги заёмни борсам ун минга якин пул бераркан. Шунинг учун хамма доллер да саклайдида
  2. Ман 17 октябр 2019 10:30
    Партия билан партия ни фикрлашини Урганиб туриб Либерал демократии партия ни баралла Тан оламиз ва куллаб кувватлаймиз
  3. Ражаббой 16 октябр 2019 17:12
    Туппа тўғри, жуда ажойиб фикр юритилган.
  4. Фарход 16 октябр 2019 15:35
    Тугри фикр
  5. Ильхом 16 октябр 2019 13:42
    Кушиламан юкорида айтилган гапларга
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ректор истеъдодли талабалар билан учрашув ўтказди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари...
2-11-2024, 13:08

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона...
2-11-2024, 12:59

Самарқанд шаҳри кунида samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди…

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги...
18-10-2024, 23:38

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Актам Хаитов: «Унутмаслик керак, кўплаб фуқароларимиз ўз жамғармасини долларда сақлайди»