Ўзбекистонда қолипли нон нархи кўтарилди, дея хабар қилди "Хабар.уз".
Манбанинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси маълумотига таяниб хабар беришича ҳозирда "буханка" нони Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида турлича нархда сотилмоқда. Хусусан, хабар қилинишича Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида ноннинг нархи 1500-2500 сўмгача сотилаётгани маълум бўлди.
Маълумот ўрнида, шу йилнинг 15 октябр санасигача бир ноннинг нархи 1100 сўм эди. Лекин кейинчалик ун ва доннинг нархи либераллаштирилгандан сўнг ноннинг нархи қимматлашди.