Кеча, 7 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев кичик-бизнес ва тадбиркорлик, давлат бюджетига тушумлар масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.
Йиғилишда кўтарилган масалалар билан бир қаторда ноннинг нархи ҳудудларда нисбатан ошиб кетганлиги ҳам муҳокама қилинди.
Ушбу йўналишда Тошкент тажрибасини қўллаш кераклиги айтилди. Сабаби Тошкентда 1 килограмм ун биржада 2300-2400 сўмдан сотилаётган бўлса, чакана савдода қолипли нон нархи 1500-1700 сўмни ташкил қилмоқда. Аввалроқ эса айрим ҳудудларда ноннинг нархи 2500 сўмгача кўтарилгани хабар қилинган эди.
Шу сабабдан эндиликда барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига унни биржа савдосида сотилишидан бошлаб, нонни чакана савдода сотилишигача бўлган жараённи ҳар куни таҳлил қилиб, аҳолининг нонга бўлган кунлик эҳтиёжини тўлиқ таъминлаб бориш бўйича вазифалар юклатилди.