Хабарангиз бор 2020 йил 1 январдан бошлаб айрим товарларга импорт божи қўлланила бошлайди.
Шулар қаторида унга ҳам 10 фоизли импорт божи кўзда тутилган. Шунга кўра энди нарх яна кўтариладими? Ушбу саволга жавоб олиш мақсадида "Кун.уз" мухбирлари Молия вазирлиги агросаноат мажмуаси молияси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Тўлқин Мирзаевга мурожаат қилишди.
Унинг айтишича бу уннинг нархи кўтарилишига сабаб бўлмайди. Чунки Ўзбекистон Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия Федерацияси, Туркманистон, Украина, Тожикистон ва Озарбойжон каби давлатлар билан эркин савдони амалга ошириш ҳудудини ташкил этиш тўғрисидаги келишувга қўшилган. Ўзбекистонга келадиган уннинг 95 фоизи Қозоғистондан, қолган 4 фоизи эса Россиядан олиб келинади. Бошқа мамлакатлардан эса 1 фоизга яқин ҳам ун олиб келинмайди. Шу сабабдан ҳам бу нархга таъсир қилмаслиги айтиб ўтилди.