Ўзбекистонда бўлка ноннинг оғирлигини камайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги қошидаги ўқув маркази раҳбари Рустам Ҳасанов маълум қилди.
Унга кўра, Ўзбекистонда кўплаб фуқаролар нонни ташлаб юбормоқда. Шунинг учун ҳам ноннинг оғирлигини 0,3 кг қилиш режалаштирилмоқда.
"Одамлар нонни ташлаб юборишмоқда. Бунга сабаб эса бўлка ноннинг оғирлиги бир хилда - 0,6 кг қўйилганида. Айрим оилалар учун 0,6 кг бу жуда кўп ва шулар учун ҳам ноннинг оғирлигини камайтириш керак", - деди Ҳасанов.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда бўлка нон нархи оҳирги вақтда 3 бараварга қимматлашди. Энг сезиларли нарх кўтарилиши Қорақалпоғистонда кузатилди. У ерда аҳоли 2500 сўмга нон сотиб олишга мажбур бўлди.