Бугун Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги пресс-кофеси бўлиб ўтмоқда.
Унда партия лидерлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.
Мулоқотда ХДП раиси Улуғбек Иноятов сўнгги кунларда шов-шувга айланган мавзуга ўз муносабатини билдирди.
“Мен ўз фикримда қатий қоламан, яъни 2,5 миллион сўм 5 кишидан иборат оиланинг бир ойлик истеъмол саватчасининг Озиқ-овқат қисмини қоплашга етади” – дейди Иноятов.