“Ўзбекистонда одамлар қарз олиш учун ломбардлар, жисмоний шахслар ёки қариндошларга мурожаат қилишмоқда. Улар банкларга ишонмайди”

“Ўзбекистонда одамлар қарз олиш учун ломбардлар, жисмоний шахслар ёки қариндошларга мурожаат қилишмоқда. Улар банкларга ишонмайди”
Ўзбекистонда банк ва мижозлар ўртасидаги муносабатга Жаҳон банки эксперти Луиза Мамарасулова ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

"Бугун Ўзбекистонда кўпгина истеъмолчилар нақд пулларни банк орқали эмас, балки киракашлар ёрдамида жўнатишмоқда", дейди у.

"Бизнинг мижозларимиз ҳозирда норасмий молиявий хизматлардан фойдаланмоқда. Масалан, ота-оналар фарзандларига пул жўнатмаларини киракашлар орқали юборишмоқда. Қарз олиш учун эса ломбардлар, жисмоний шахслар ёки қариндошларга мурожаат қилишмоқда. Банклар мазкур норасмий молиявий хизматлар билан рақобат қилишлари лозим”, деди Луиза Мамарасулова.

Унинг сўзларига кўра, агар банклар мижозларига ўз хизматларини нарх ва тезлик жиҳатидан қулай шароитда тақдим этмаса, мижозлар норасмий молиявий хизматлардан фойдаланишда давом этади.

Экспертнинг фикрига кўра, банкларнинг асосий вазифаси истеъмолчилар ишончини қозонишдир, аммо ҳозирда кўплаб мижозлар банкларга ишонмайди.

"Мен оддий истеъмолчи сифатида банкка келдим. У ерда бўйинбоғ таққан ходимлар ўзларининг тилида – банк тилида гаплашишади. Мен эса бу тилни тушунмайман”, дея таъкидлайди эксперт.

Мамарасулова, шунингдек, банклар янги маҳсулотни мижоз атрофида яратиши лозимлигини ҳам айтиб ўтди. Чунки рақобатда мижозга энг яқин бўлган банк ғалаба қозонади.

Ҳозирда мамлакатдаги тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати пастлигининг асосий сабаби сифатида Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларининг устав капиталида давлат улуши жуда юқорилигини (деярли 80 фоиз) кўрсатмоқда.

Марказий банк маълумотларига кўра, ўтган йилда тижорат банклари фаолияти бўйича шикоятлар сони 60 мингдан ошган. Шикоятларнинг асосий қисми тижорат банклари томонидан кредит бериш билан боғлиқ.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Rustamjon 24 ноябр 2018 19:49
    Oddiy misol rassiyada biridir olmoqchi boʻlsangiz fuqoroligi boʻlsa boʻlgani qasporti boʻlsa yetadi.avtomabil olmoqchi boʻlsa kaflxam garovgaxam xechkimni nima soʻramaydi.eng asosiysi ishlamasaxam avtomobil beradi kriditga % xam juda kam.dizda 40%boʻlib ketadi insofxam kerak xammamiz ollohni oldiga boramiz xach kim qilib ketmaydi.
  2. Кахрамон 24 ноябр 2018 17:54
    Банкларни кандай одамлар бошкаси билмадим. Айтган хамма шартларни бажарсанг хам кредит ололмайсан. Минг хил бахона топики. Охири Тошкент рухсат бермади, ресурс тугаб колибди деган гап билан тугайди. Ишкилиб откат беришга мажбур килишади. Нахотки банк раислари бундан хабари булмаса. Балки улар шундай ишлашга мажбур килар ходимлари.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » “Ўзбекистонда одамлар қарз олиш учун ломбардлар, жисмоний шахслар ёки қариндошларга мурожаат қилишмоқда. Улар банкларга ишонмайди”