«Бу шармандали ҳолат» – Бош вазир газ ва электр энергиясидаги узилишлар ҳақида

«Бу шармандали ҳолат» – Бош вазир газ ва электр энергиясидаги узилишлар ҳақида
Кеча, 28 ноябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида газ ва электр энергияси билан боғлиқ муаммоларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилди. Унда Бош вазир соҳага жавобгарлар ишидан қониқмаётганини маълум қилган. Қиш кириб келмасдан шунча муаммо пайдо бўлгани, хатто метро ҳамда телевиденияда ҳам чироқ билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлгани кескин танқид қилинган.

Бош вазир буни шармандали ҳолат деб атади. Шунинг билан бирга ушбу соҳага жавоб берувчилар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда билдирилаётган ҳақли эътирозларга жўяли жавоб бермаганлиги ҳам муҳокама марказида бўлди. Шунингдек, Энергетика вазирлигининг ушбу йўналишда ишларни амалга оширолмаётганлиги ортидан бутун ҳукуматга нисбатан эътирозлар пайдо бўлаётгани маълум қилинди.

Арипов йиғилишда шунингдек, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари жудаям кўплиги, натижада жабрини аҳоли кўраётганини ҳам кескин танқид қилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. имомназарова мухаббат 25 январ 2020 17:11
    шарманда 21 асрда яшаб туриб газ свет сув муаммоси тугамагани шармандали холат куз киш мавсумига тайёргарлик буйича чора тадбирлар когозда амалда ишлар бажарилмаган мухтарам президентимизнинг хар соатдаги фармойишларини куйида утирган мутассади рахбарлар бажаришмаяпти когозда бажарилдидеб хисобот беришмокда ё нотугрими
  2. Холида Максудовна 3 декабр 2019 04:57
    Шу тепада утирган Вазирлар хам район ва кишлоклардан келган инсонлар шундайми?
    Оша чекка жойладаям озимизни якинларимиз яшайдию?
    Бу хол неччи йиллар болди хеч уз ечимини топмади,
    Хози мен тошкенда яшайман, онам бечара Хоразмда совукда газсиз светсиз!!!

    Яна якинда сайлов хоп сайловдан нима фойда, одамлар сайласаю у вазир ва депутатлардан одамларга наф тегмасс
  3. Реалист 30 ноябр 2019 09:48
    Бизда шармандали холат жуда кўп,аҳолига иш ўринлари яратиш ўрнига тинимсиз сити қуриш,нарх-навони ошириш,паст маошлар,хокимларнинг маданиятсизлиги,халқни қашшоқлаштириш ва яна кўпгина шармандали холатлар,мен хаммасини ёзмадим,бу ўндан бири холос.
  4. Nurullayeva Go‘zal 30 ноябр 2019 09:05
    Svet yana eski holiga qaytdi svetaforga o‘xshatib yoqib o‘chirib o‘ynayapdi vadalar quruq gap bo‘lib qolyapdi
  5. Хумоюн 30 ноябр 2019 07:20
    Дайте мне СМИ я из любого народа сделаю толпа свиньей
    Й. Геббельс
  6. Оддий бир инсон 30 ноябр 2019 01:42
    Энергетика сохаси тизими хали хам яхши шаклланмаган. Халқ учун қишга таёргарлик йўқ деб ўйлайман, майли газ йўқ экан қишлоқда унда сотиб олиш учун кўмир қани? Бу йил қишда электр таъминотини яхшиланишига жуда умид қилгандик, афсус.
  7. Xasanxon 29 ноябр 2019 23:06
    BIZDA XAMMA GAP 1 TIYIN REZULTAT KETAK XALQGA QURUQ GAP VA VADALAR EMAS

    BIZGA QURUQ GAP EMAS REZULTAT KERAK QURUQ GAP ESHSHAKKA YUK QACHON QISH KELSA YURAK BEZILLAME MAZZA QILIB YASHAYMIZ
  8. Шурчилик 29 ноябр 2019 22:14
    Койил бугун 29 ноябр шомда ун минут учирди гап тасир килди шекилли
  9. Turk 29 ноябр 2019 21:07
    Aniq reja yoqmi? Viloyatlarda xalq kotarildi gaz va svet orqasidan, bular shunga sharoit yaratib bermayaptimi? Eksport miqdorini qisman pasaytirib aholini eng qiynalgan qatlamiga energiya ta'minotini yaxshilashni imkoniyati nahot shunchalik bolmasa.
  10. Санжар 29 ноябр 2019 20:08
    Фойдаси качон булади узи бундай йегинларни.
  11. MUROD 29 ноябр 2019 19:45
    YASHEN FAZIR JANOBLARI
  12. Boss 29 ноябр 2019 18:46
    Shuncha muommo bor ekan nimaga rahbarini olib tashlamidi eplolmadimi joyini ham bo‘shatsin unda kuzning boshida karrillayotuvdi sevet bo‘lmasa
    ''qo‘liga qurol oladida'' deb avg‘anlarga svet berguncha oldin o‘zimizning xalqga berish kerak ortsa sotadimi, tekinga beradimi bilganini qilsin
  13. Akmalxon 29 ноябр 2019 18:37
    Eaki hammom eski toz
  14. Тулкин Ахмедов 29 ноябр 2019 18:16
    Агар,,,,, халким, юртим, ватаним, деб жон куйдирса, свет хам ,газ хам кумир хам пул хам булади. Минг афсус...... Хозирги кунда унака рахбарлар йук.
  15. ФЕРУЗА БОНУ 29 ноябр 2019 18:09
    БАРИБИР ВАЗИЯТ УЗГАРМАЙДИ
  16. Нафиса 29 ноябр 2019 16:36
    Гапирди куйди. Хаммаси огизда
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » «Бу шармандали ҳолат» – Бош вазир газ ва электр энергиясидаги узилишлар ҳақида