Энди ҳокимлар истаган инсонларига автомашина, уй ва қимматбаҳо совға беролмайдилар. Бу ҳақда “Соф.уз” хабар қилди.
Маълумки сўнгги кунларда ҳокимлар томонидан автомашина ва шунга ўхшаш совғаларнинг берилиши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.
Эндиликда маълум бўлишича, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасида бюджет маҳаллий кенгаш томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилган. Бу дегани энди бюджетдаги пул бемалол ишлатилавермайди. Шунингдек, ҳокимлар шу кунгача берган совғаларини қўшимча даромадлар ҳисобидан берилган дейишлари мумкин, лекин у ҳам энди маҳаллий кенгашда тасдилқаниши белгилаб қўйилган.
Ҳокимлар энди фақатгина фавқулодда ҳолатларда, яъни таъмирлаш ва шунга ўхшаш ишларгагина маҳаллий бюджетдан пул олишлари мумкин. Лекин бу дегани ўша пулларга автомашина олишади дегани эмас. Бундай ҳолатда ҳам пул қаерга ишлатилгани юзасидан ҳар чоракда ҳисобот бериб борилиши белгилаб қўйилди.