Тугма босилди, завод ишга тушди. Катта валютага импорт қилинадиган маҳсулотлар энди Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади

Тугма босилди, завод ишга тушди. Катта валютага импорт қилинадиган маҳсулотлар энди Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади
Аввал хабар қилганимиздек Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда Навоийда бўлиб турибди.

Президент ташриф давомида «Навоийазот» акциядорлик жамиятида Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқаридиган мажмуасини ишга тушириш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Маълум бўлишича ушбу корхона йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода, 300 минг тонна метанол ишлаб чиқаради. Бу маҳсулотларга автомобилсозлик, тўқимачилик, металлургия, кимё, нефть-газ тармоқлари, электр техникаси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда талаб юқори. Улар шу пайтгача катта валюта эвазига импорт қилинарди. Айниқса, кичик бизнес субъектлари бу масалада жуда қийналарди.

Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси юртимиз корхоналарини зарур хомашё билан таъминлайди. Шунингдек, ҳар йили 40 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Янги мажмуада 900 дан зиёд иш ўрни яратилди.

Президент рамзий тугмани босиб, корхонани ишга туширди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. И 2 январ 2020 19:18
  2. Досымхожа Асмагиев 28 декабр 2019 19:19
    Зоводтин иске тусуи жаксы он болсын каракалпакстандада Тахтакупыр районыындада Боршитау касына ауыл шаруашылыгы бойынша жумыс алып бару таклибим бар кредит берсе озим истер едим куда калесе
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Тугма босилди, завод ишга тушди. Катта валютага импорт қилинадиган маҳсулотлар энди Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади