Иш ҳақи ва пенсиялар миқдори 7 фоизга оширилади. Жарималарда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори эса ўзгаришсиз қолади

Иш ҳақи ва пенсиялар миқдори 7 фоизга оширилади. Жарималарда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори эса ўзгаришсиз қолади
Кеча, 30 декабр куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Ўзбекистон Республикасининг ‘2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаъги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Унга кўра 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 679 330 сўм (ҳозир 634 880 сўм);

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 238 610 сўм (ҳозир 223 000 сўм);

энг кам ёшга доир пенсиялар — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 286 390 сўм (ҳозир 267 650 сўм);

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари 2-иловага мувофиқ белгиланади;

Солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари, тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм ўзгаришсиз қолдирилади, дея хабар қилди "Дарё".

Ўхшаш янгиликлар

  1. имомназарова мухаббат 6 феврал 2020 10:17
    ошмай улсин куринмади ошгани
  2. имомназарова мухаббат 27 январ 2020 00:20
    нафакахурларни нафакасини кайта курилмаса нафака микдори жуда паст холатлардаги хаёт тарзини хисоб китоб килиб куринга нарх наво холатидан рузгор тебратишда кийинчиликлар юзага келиб айникса кексалик гаштини кечираётган инсонларнинг куплари соглигини тиклашга имкони булмай колмокда
  3. Шавкатбек 2 январ 2020 22:24
    АЖ.Жамиятларгаям тегишлимикин бу буюрук. Йокииии А.
  4. Реалист 2 январ 2020 20:29
    Текин нон тахтамушукда бўлади.Одатда бундай янгиликдан сўнг нарх-наво ва солиқлар оширилади.
  5. Санжарбек 2 январ 2020 18:03
    7 фоиз кам жуда нарсалар киммат халкни иктисодини кутариш керак
  6. Акрам 1 январ 2020 08:04
    100 минга 7 минг су́м,бу кулгули,халкни устидан кулиш-ку,газ светлар 15/20 фойизга ошган энди яна ошади
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Иш ҳақи ва пенсиялар миқдори 7 фоизга оширилади. Жарималарда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори эса ўзгаришсиз қолади