Бугун, 7 январь куни Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Унда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Вазирнинг айтишича уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ўтган йили 19 та норматив ҳужжат қабул қилинди.
Шу билан бирга, вазир юртимизда ичимлик сувлари асосан ер остидаги қувурлардан олинишини маълум қилди. Ўзбекистонда сув нархи энг арзон, яъни 310 сўм экани ҳам таъкидланди.
“Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп сув истеъмол қиладиган давлатлардан бири ҳам хисобланади”, – дейди уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев.