«Ўзавтосаноат» вакиллари автомобиль саноатида монополияга қарши эканини маълум қилишди.
“Янги назария бор. Агар йирик давлатлар сиздан (мамлакатдан) монополия бўлмаслиги ва эркин савдо бўлиши учун, лекин шу қаторда иқтисодий томонидан кичик мамлакатда сизнинг маҳсулотингизга талаб бўлмаса, ёки уларнинг бозори сиз учун ёпиқ бўлса чегарани очиш хатарли ва буни қилиш керак эмас. Чунки бундай вазиятда бозорга катта давлатлардан арзон маҳсулотлар оқиб кела бошлайди”, – деди «Ўзавтосаноат» савдодан кейин хизмат кўрсатиш ва бутловчи қисмлар экспорти бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Мирсамуқов.
Шуни ҳисобга олган ҳолда компания мамлакат ичида автомобиль ишлаб чиқариш соҳасида рақобатни кучайтиришни таклиф этмоқда.
“Биринчи навбатда биз хорижий компанияларни жалб қилиб, ишлаб чиқаришни ташкил этяпмиз. Масалан, Жиззах ва бошқа ҳудудларда заводлар қурилмоқда. Хорижий ҳамкорларни жалб қилиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали ички рақобатни кучайтиряпмиз. Ўйлашимча бу автомобиль саноати учун фойдалироқ”, – дейди Мирсамуқов.
Шунингдек, компания кўплаб йирик ишлаб чиқарувчилр билан музокаралар олиб бораяпти ва Ўзбекистон ҳудудида автомобиль ишлаб чиқаришни ташкил этишни таклиф қилмоқда.
Шу қаторда компания вакиллари барча солиқ енгилликларидан маҳрум бўлган бўлсада икки йилдан бери автомобиллар нархини оширмаётганини таъкидлади.