Бугун, 14 январь санасида Президент Шавкат Мирзиёев йиғилиш ўтказди. Унда Президентнинг Бирлашган Араб Амирликлари ва Японияга амалга оширган ташрифларида эришилган келишувлар натижаси муҳокама қилинди.
Хусусан, йиғилишда БАА компанияси Ўзбекистонда қуёш электр станциясини қуришни режалаштиргани таъкидланди. Қурилиш шу йилнинг биринчи чорагида бошланиши кутилмоқда. Маълум бўлишича "Масдар" компанияси ушбу соҳага 100 миллион доллар сармоя киритган.
Эътиборли жиҳати, 2019 йил октябрь ойида қуёш энергетикасида давлат-хусусий шерикликка инвестициялар жалб қилиш бўйича юртимиз тарихида илк бор ўтказилган очиқ тендерда ушбу компания ғолиб деб топилган.