Ўзбекистонда маҳаллий олмаларни Қирғизистон олмалари нархи "синдирмоқда".
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда етиштириладиган олмалар йил бошида килограмми учун 2 доллар (19 минг сўм) этиб белгиланиши керак эди. Лекин Ўзбекистонда Қирғизистоннинг “Старкримсон” ҳамда “Семеренко” навлари нархи 1 кг учун $0,60 (5700 сўм)дан сотилмоқда.
Маълумотларга кўра ҳатто Эрон олмаларининг улгуржи бозордаги нархи 1,15 долларни ташкил қилмоқда. Бизнинг олмалар ҳатто улардан ҳам қимматлигини кўриш мумкин.
Таҳлилларга кўра шу йил бошидан олма нархи 20 фоизга арзонлашган. Бундай ҳолатдан кейин эса унинг нархи янада пасайиши кутилмоқда. Ҳатто омборларда маҳаллий олмалар қолиб кетаётгани айтилмоқда. Шу сабабдан ҳам уларни сотиб юборишга мажбур бўлишмоқда.