Ўзбекистонда 1 июлдан янги қурилган уйларнинг нархи ошади

28-02-2020, 15:23
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 1 июлдан янги қурилган уйларнинг нархи ошади
2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда барча янги қурилган уйларнинг нархи ошади.

Сабаби айнан ўша санадан бошлаб янги қурилган уйларга 15 фоиз ҚҚС қўшилади. Шуни инобатга олган ҳолда уйларнинг нархи ўртача 600 минг сўмга ошади. "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК 2019 йилда ва унгача уйни сотиб олиб, ўз номига ўтказмаганлардан уйларни расмийлаштришни сўраган. Агар номларига ўтказмаса уларга ҳам 15 фоиз ҚҚС қўшилади ва уйининг нархи ошади.

Қуйидаги жадвалда Тошкент шаҳридаги уйларнинг ҳар бир квадрат метр учун қанча нарх тўланиши ва ошгандан сўнг қандай кўринишда бўлиши кўрсатилган:

1 м2 ўртача 3 980 000 сўмлик уй-жойларда ҚҚС билан 4 577 000 сўмни (ҚҚС 597 000 сўм);

1 м2 ўртача 4 100 000 сўмлик уй-жойларда ҚҚС билан 4 715 000 сўмни (ҚҚС 615 000 сўм);

1 м2 ўртача 4 330 000 сўмлик уй-жойларда ҚҚС билан 4 979 500 сўмни (ҚҚС 649 500 сўм);

1 м2 ўртача 4 160 000 сўмлик уй-жойларда ҚҚС билан 4 784 000 сўмни (ҚҚС 624 000 сўм) ташкил қилади.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Фикрлар:
Nizomiddin 28 феврал 2020 15:41
Uylarning narxi emas, "uylarning 1m2 ning naxi o`rtacha 600 000so`mga oshadi" deyilmasa noto`gri tushuncha paydo bo`ladi.
Нуриддин 28 феврал 2020 16:17
2019 йилда қурилиб, кредитга олинган уйларчи, улар учун нарх белгиланиб шартнома тузилганеу.
Tashkenbaev Davron 28 феврал 2020 16:23
Qaysi hujjat bo'yicha oshishini yozish kere. Hujjati bo'masa fake xabar bo'ladi.
Шахсий фикр 28 феврал 2020 16:25
Олдин солиги йукмиди?
55.,,lll 28 феврал 2020 17:18
oshmagan uzi shu uylar qolodi endi buyam oshdi oxir oqibat nafas olishimiziyam pullik qimelar iltimos
Фазлиддин 28 феврал 2020 18:05
Нимага Akay city ёки Golden House ларни ошиши ёзилмаган? Ахир уларни нархи метр квадратга 1000-1500 долларку!
Сардор 28 феврал 2020 18:59
Ахир, бу нархлардан баландку уйлврни нархи
Azizbek 28 феврал 2020 21:20
Yanada ko'prog'ini kuting
Илюха 28 феврал 2020 23:44
1июлдан хамма нарса арзонлашади деб езсангиз булармиди.качонгача узимизи узимиз кийнаб яшарканмиз .Одий фукораларни уй олиш орзуларини сундириб эртанги кунига ишончини йукотиб нафрат кузиятганларини билармикин.
Abduraxim 29 феврал 2020 03:02
Qurilish tashkilotlari QQSni oldindan tulab kelgan. Hech qanaqasiga oshmaydi
Жамшид 29 феврал 2020 06:00
ҚҚС, эрта яна бошқа солиқ қўшилмаса яхши эди. 100 м2 уйга 60 миллион нарх қўшилади дегани.
Рано 29 феврал 2020 07:02
Нега ошади
Umid 29 феврал 2020 07:21
Kechirasizlar qishloqqurulishinvest bilan bog'liq emasmii bu xabar

Kechirasizlar qishloqqurulishinvest bilan bog'liq emasmii bu xabar?
Минаввархон 29 феврал 2020 07:28
Шу уйларни одамлар олишмаса нима киларкин а бу уй сотятканлар?
Маошлар ошди дегунча сразу хаммаек ошади.маош ошти нима ошмади нима.
Бу уйларга камбагал бечоралар кандей тулейди
Мохидил 29 феврал 2020 09:33
Кредитга олинган уйлар хали бери номига уткизилмайдику факат кадастр хужжати тайёрланаркан. Шу асос буладими
Ватанпарвар 29 феврал 2020 13:52
Бир йил один хам ККС Билан булган-ку. Курилиш ташкилотлари ККСсиз ишламаган-ку. Таннархини Исида хамма харажатлар булган. Эски сметами Билан янги сметасини халкка курсатинглар, курсин таннархини нима кирганлигини, фойдани фойизи канча?
Руслан 29 феврал 2020 14:27
Бу уйларни нархи ошса одамлани умиди пасайади ку сабаби нима
Жасур 29 феврал 2020 19:19
Адолатсизлик булади
Алишер 29 феврал 2020 19:24
Ойлик шкалаларига 15% кушилиб, качон ойлик ошади дейсизлара.. бу уйларни кредитини тулаш у.н ойликлар ошмаса бу уйни олганлар коррупцияга кул уришсинми? Ёки фирибгарлик килиб тулашсинми? Уйлар нархини пасайтириши урнига оширасизлар... Оддий одамлар орзу килиб утиб кнтаверарканда унда.. бу нархларни ошишига сабаб бази бир валломатлар. Халк б.н кизикмай уз чунтагини уйлидиганлар аслида.
Нурбиби 2 март 2020 16:50
Менимча бу ёлгон Президентимиз бунга йул куймайди
Jasurbek 3 март 2020 11:11
Bir tanishim 25 million so‘m to‘lab propiskali bo'lgandi.
Agar tanishim o‘sha uyini hozir sotib olganida 125 million so‘m to‘lashi kerak ekan ;
120m² × 6 900 000 (1 m²) × 15 % = 125 mln.

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

«Исботланмаган хабарларга ишонмасликни тавсия қиламиз» – Тошкент вилояти ҳокимлиги Шодмоновнинг гапларига раддия берди

Тошкент вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг гапларига раддия берди. Хабарингиз бор бугун вазир...
Бугун, 21:39

Жиззахда меҳмонхонани фоҳишахонага айлантирган аёл 19 ёшли қиз билан 2 та йигитга шароит яратиб берган вақтда қўлга олинди

Жиззах шаҳридаги Қассоблик маҳалласидаги меҳмонхонада фоҳишахона ташкил этган аёл қўлга олинди. Маълум бўлишича, 1974...
Бугун, 21:19
/ Муҳокамалар +1

Зебо Наврўзова фильмида “купальник”даги қизни танқид қилган блогернинг ўзи тармоқларга кийимсиз сурат жойлагани ҳақида гапирди

Режиссер Зебо Наврўзова ўзининг фильмидаги чўмилиш кийимида чиққан қизларни танқид қилган блогер ҳақида гапирди. Зебо...
Бугун, 19:01

Видео: Телебошловчи Ирада Зейналова жонли эфир вақтида Россияда коронавирусдан 40 минг одам ўлганини айтди

Россиянинг НТВ телеканали бошловчиси Ирада Зейналова жонли эфир вақтида Россияда коронавирусдан 40 минг одам ўлганини...
Бугун, 18:00

«40 минг доллар, 293 млн сўм, 15.000 долларлик тилло тақинчоқ» – Аёлнинг уйидан шунча нарсани ўғирлаган йигит ушланди

Фарғона вилоятида ўғрилик содир этишда гумонланаётган 25 ёшли йигит А.А. ушланди. Маълум бўлишича, шу йилнинг 26 феврал...
Бугун, 16:02