Бу ҳақда Марказий банкнинг ахборотида айтилган.
Маълум бўлишича, бозорзлардаги талаб ва таклиф ўртасидаги номувофиқлик нархга таъсир кўрсатади. Шунингдек, Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғизстон каби давлатлардан гўшт импортининг етарли даражада эмаслиги ва импорт гўштларнинг нархи ошиши, ички бозорда нарх кўтарилишига сабаб бўлади.
Марказий банкнинг ёзишича, Ўзбекистон ичида чорвачилик соҳасини ривожлантириб, ички бозорни маҳаллий гўшт билан узлуксиз таъминлаш маълум вақтни талаб қилади.