UzAuto Motors нархлар нега ошганини тушинтирди

UzAuto Motors нархлар нега ошганини тушинтирди
Хабарингиз бор UzAuto Motors компанияси автомобиллар нархини оширган эди. Ушбу ҳолат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Компания расмий саҳифаларида нарх нега оширилгани юзасидан тушинтириш берилдди. Қуйида уни тўлиқ ҳавола этамиз.

UzAuto Motors компанияси нархларни қайта кўриб чиқиш қарори нархлар конъюнктураси, шунингдек, ички ва ташқи бозордаги умумий макроиқтисодий вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ эканлигини маълум қилади. 2020 йилнинг 4 мартига қадар шартнома имзолаган харидорлар учун шартномадаги барча шартлар сақлаб қолинади.

2017 йилнинг сентябрь ойида сўнги марта автомобиль нархлари ўзгарганидан буён долларнинг сўмга нисбатан айрибошлаш курси ўсди, хом ашё нархлари, коммунал хизматлар тарифлари, транспорт хизматлари нархлари ошди.

Бундан ташқари, аввал солиқ имтиёзларига эга бўлган UzAuto Motors компанияси 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ солиқларни умумий асосларда, жумладан ҚҚС бўйича тўлашни бошлади. 2019 йилда компания 2,5 трлн. сўм солиқ тўлаган бўлса, жорий йил учун эса ушбу кўрсаткич 4,2 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.

Яқин келажакда компаниянинг ўзи учун белгилаган устувор йўналишлардан бири бу сўнги вақтда амалиётда кенг қўлланилаётган истеъмолчилар учун ажратиладиган автокредит ва муддатли тўлов тизимларини янада ривожлантиришдир. Ушбу йўналиш банклар билан яқин ҳамкорликни кўзда тутади. UzAuto Motors автомобиль кредитларини ривожлантиришга тайёр бўлган банклар билан ҳамкорлик учун доим очиқ.

Айтиш жоизки 2019 йил давомида кредит дастурлари, муддатли тўлов ва бошқа махсус таклифлар натижасида истеъмолчиларга 52 мингдан ортиқ машина сотилди.

Ўзбекистон автомобиль бозорини глобал ислоҳ қилиш доирасида, соғлом рақобатбардош экотизимни яратиш мақсадида «Ўзавтосаноат» яқин келажакда масъул давлат органлари томонидан кўриб чиқиладиган Ўзбекистон бозорига олиб кириладиган хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтириш ташаббуси билан чиқди. Ички бозорда рақобатнинг кучайиши UzAuto Motors компаниясининг бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга, компаниянинг рақобатбардошлигини, шунингдек ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати ва ҳаммабоплигини оширишга имкон беради, - дейилади компания расмий хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ziyomuhammad Saidqosimhon ugli 12 март 2020 13:46
    Uzauto mustaqilligimiz ramzi,uni yuq qilishni hohlovchilar,uzbekistonni yana qaramlik botqogiga,qullikka tashlashni hohletgan kuchlarning gumashtasi,mustaqillik uchun bir umur moshinasiz utishga tayyorman,bizga taxi kifoya,hudo holasa.
  2. Юсупов Абдурашит 12 март 2020 08:41
    UzAvtoMotorc уз фаолиятига чек куйган кундан бошлаб Президентимиз килаетган ислахотларга халкимиз ишончи янада ортади.
  3. BEK 12 март 2020 07:44
    "mening fikrim" jamoaviy portaliga O'zbekiston Respublikasida ishlab chiqarilayotgan yengil avtomobil narxlarining oshirilganligi t-da post qoldirildi 10 000 oshiq yig'ilgan ovoz buni Oliy majlis qonunchilik palatasi ko'rib chiqadi.

    Batafsil

    "mening fikrim" jamoaviy portaliga O'zbekiston Respublikasida ishlab chiqarilayotgan yengil avtomobil narxlarining oshirilganligi t-da post qoldirildi 10 000 oshiq yig'ilgan ovoz buni Oliy majlis qonunchilik palatasi ko'rib chiqadi.

    Batafsil
  4. Абдурахмон 11 март 2020 21:07
    21% жуда куп.
  5. имомназарова мухаббат 11 март 2020 20:36
    кимга фойда кимга зиён президентимиз белгилаган карор буйича ким кандай йул билан автомобил кайси даромад билан сотиб олинди суриштириш зарур биздаги иш хаки ва даромадларга автомобил сотиб олиш амри махол

    кимга фойда кимга зиён президентимиз белгилаган карор буйича ким кандай йул билан автомобил кайси даромад билан сотиб олинди суриштириш зарур биздаги иш хаки ва даромадларга автомобил сотиб олиш амри махол
  6. Панама трансформер 11 март 2020 18:38
    Одамлар уже куп жалоба килганиган сунг нарх тушиши бошланяпти
  7. нукус хамид 11 март 2020 16:19
    Лекин 21% га ошмаган..
    Секин-секин кутариш лозим эди....
  8. kaplan-0808 11 март 2020 16:02
    нега унда барча маҳсулотларга нисбатан қўлланилмади. Ёки малибу ..трекер...каби машиналарга доллар курси амал қилмайдими...суфееее GM UzAutoMotor...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » UzAuto Motors нархлар нега ошганини тушинтирди