Шу йил 1 май санасидан бошлаб Ўзбекистонда Аи-80 бензин нархини давлат томонидан назоратга олиш тўхтатилда. Бу ҳақда 2020 йил 4 апрелда имзоланган “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида белгилаб қўйилган.
Унга кўра, 1 майдан бошлаб Аи-80 бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади ва нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.