Адхам Икромов Туркий тилли давлатлари Савдо-саноат палатаси кенгаш аъзоларига таклиф билан чиқди

Адхам Икромов Туркий тилли давлатлари Савдо-саноат палатаси кенгаш аъзоларига таклиф билан чиқди
2020 йил 7 апрел куни Туркий тилли давлатлари Савдо-саноат палатаси кенгаш аъзоларининг коронавирус пандемияси даврида бизнес дуч келайотган муамолларга қарши курашишга бағишланган навбатдаги йигилиши видеоконференция шаклида бўлиб утди.

Туркий тилли Савдо-саноат палатаси 2019 йил июл ойида Туркий тилли мамлакатларнинг ишбилармон кенгашиасосида ташкил этилган, ва унга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон аъзо бўлганлар, Венгрия бу ташкилотнинг кузатувчиси сифатида қатнашиб келмоқда.

Адхам Икромов Туркий тилли давлатлари Савдо-саноат палатаси кенгаш аъзоларига таклиф билан чиқди


Туркий тилли Савдо-саноат палатаси раиси (ТССП), Туркия савдо-саноат палатаси ва савдо биржалари уюшмаси президенти – Рифат Хисарчиклиоглу,

Туркий тилли давлатлари Ҳамкорлик Кенгашининг бош котиби – Багдад Амреев (ТДҲК),

Ўзбекистон Савдо-санот палатасининг раиси – Адхам Икромов,

Озарбайжон Ишбилармонлар конфедерацияси раиси – Мамед Мусаев,

“Атамекен” Қозоғистонинг тадбиркорлар миллий палатаси бошқарув раиси – Аблай Мқрзахметов,

Қирғизистон Савдо-санот палатасининг раиси ўринбосари – Рима Апасова,

Венгрия Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари – Андраш Ревлар қатнашдилар.

Видеоконференция давомида иштирокчилар аъзо-далатларда пандемияга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар билан боғлиқ масалаларни мухокама қилдилар, кичик ва хусусий бизнес секторида коронавирус таъсирини юмшатиш учун зарур бўлган қушимча тадбирлар тўғрисида фикр алмашдилар

Хусусан,

ТДҲК бош котиби Б.Амреев ҳар бир давлатнинг Туркий тилли давлатлари Ҳамкорлик кенгашида кўриб чиқиш учун томонлар таклифларини умумлашитирб қўшма “Иш режаси”ни тузиб котибиятга тақдимлаш зарурлигини таъкидлади.

Р.Хисарчиклиоглу коронавирус инфекцияси бутун дунё аҳолисини хавф остига қўйишини ва уни барча мамлакатларнинг биргаликдаги саъй – харакатлари билан енгиш мумкинлигини таъкидлади.

Туркий тилли Савдо-саноат палатаси раиси ушбу ташкилот аъзо мамлакатларининг транспорт тарифларини қайта кўриб чиқиш, хусусан, Каспий денгизи минтақасидаги транспорт қийматини камайтириш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Савдо-санот палатасининг раиси Адхам Икромов республикада Ўзбекистон Республикаси Президентининг
19 март ҳамда 3 апрел 2020й. қабул қилинган Фармонларида белгиланган пандемия даврида бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жумладан, коронавирусни иқтисодиётга ва аҳолининг турмуш тарзига салбий таъсирини юмшатиш бўйича имтиёзлар, преференциялар ва бошқа муҳим тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Тадбир якунида Ўзбекистон ССП раиси томонидан қуйидаги таклифлар иштирокчилар диққатига етказилди:

- хусусий сектор ваккиларини керакли маълумотлар билан таъминлаш, иштирокчи мамлакталар ҳудудидларида тўсиқларга дуч келган тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларнинг тезкор ечимларини топиш учун ягона интернет платформасини яратиш;

- тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри алоқани ўрнатиш механизмини ишлаб чиқиш ва нафақат йирик корхоналар, балки кичик ва ўрта бизнес муаммоларига эътибор қаратиш;

Шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Венгрия миллий бўлинмаларнинг раислари ўз таклифларини иштирокчилар эътиборларига етказдилар.

Йиғилиш якунида Туркий тилли Савдо-саноат палатаси раиси ва Туркий тилли давлатлари Ҳамкорлик Кенгашининг бош котиби, томонларнинг таклифларини умумлаштириш ва коронавируснинг бизнесга салбий таъсирини олдини олиш учун “Йўл харитаси” лойиҳасини тайёрлаш ва келгусида аъзо давлатларга ташкилотнинг тафсиялари сифатида тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Адхам Икромов Туркий тилли давлатлари Савдо-саноат палатаси кенгаш аъзоларига таклиф билан чиқди