Ўзбекистонда бензин нархи арзонлашади. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2020 йил 13 апрел санасидан бошлаб "UNG" миллий бренди остидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-91 маркали бензин 5600 сўмдан сотила бошланади. Шу вақтга қадар унинг нархи 1 литр учун 5800 дан сотилаётган эди. Аввалроқ ушбу маркали бензин биржа орқали сотилиши бошланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали бензин ҳам биржа орқали сотила бошланади.