Давлат солиқ қўмитаси ходимларининг маоши вақтинча қисқартирилди. Бу ҳақда қўмитанинг касаба уюшмаси раҳбари Евгений Махмудов хабар қилди.
Касаба уюшмаси раҳбари ходимлар шу йўл билан ватандошларини қўллаб-қувватлашаётганини таъкидлади. Махмудов ходимларнинг маоши қисқариши давлат бюджетига ёрдам бериши мумкинлигини айтди. Ходимларнинг ойлиги қанчага қисқаргани маълум қилинмаган.
"Икки йил олдин бизнинг маошимиз оширилган эди. Давлат бюджетига маошимизни қисқартириб ёрдам бермоқчимиз. Биз пандемия тезроқ тугашини хоҳлаймиз", - деди Маҳмудов.