Лондонда яшайдиган ўзбекистонлик иқтисодчи Ўзбекистонда карантин чораларини Рамазон ойида юмшатишни таклиф қилди. Иқтисодчи билан Кун нашри суҳбат уюштирди.
Лондон Иқтисодиёт университети магистранти Хуршид Зафарий Лондонда ҳам бошқа шаҳарларда бўлгани каби карантин жорий қилинганини айтди. Лекин у ерда баъзи енгилликлар яратилгани ҳам қўшимча қилинди. Унинг айтишича Лондонда кунига бир марта спорт билан шуғулланиш,
бир марта велосипедда сайр қилиш ва уй ҳайвонини айлантиришга руҳсат берилган. Шунингдек, ҳиёбонлар ҳам ишлаб тургани, у ерда шунчаки ижтимоий масофани сақлаган ҳолда юриш мумкинлиги айтилди.
Иқтисодчи Ўзбекистонда Рамазон ойларида бироз карантин чораларини енгиллаштиришни таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, Рамазон ойида фуқаролар шундоқ ҳам ўзларини изоляция қилади. Одамлар тўйлар ва бошқа кўнгилочар жойларга боришдан ўзини тийади. Айнан ушбу муддатда маълум бир соҳаларда вируснинг тарқалишини олдини олиш мумкинми ёки йўқлигини ўрганишга имконият бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, карантиндан сўнг энг оҳирги бўлиб очилишга руҳсат берилиши кутилаётган овқатланиш жойларини ҳам айнан Рамазонда очиш таклиф этилди. Чунки Рамазонда тушлик маҳалида шундоқ ҳам одам кам бўлишини ҳисобга олган ҳолда, у ерларни ижтимоий масофани сақлаб очиш ва уни йил оҳиригача сақлаб қолиш мумкинлиги айтилди.