2019 йилда Ўзбекистонда бўладиган депутатлик сайловлари учун давлат бюджетидан 100 млрд сўм ажратилади.
Шунингдек, давлат сиёсий партияларни ҳам молиялаштиради. Молия вазирлигининг прогнозларига кўра, 2019 йилда мамлакатдаги сиёсий партияларни молиялаштириш учун давлат томонидан салкам 73 млрд сўм ажратилади.