Ўзбекистонда оммабоп бўлган Аи-80 бензин нархи ҳам арзонлашади. Бу ҳақда хабар.уз хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу маркали бензиннинг бир литр нархи шу йил 3 майдан 500 сўмга арзонлаб, 4000 сўмдан сотила бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аксарият ҳайдовчилар асосан Аи-80 бензиндан фойдаланди. Шунингдек, аввалроқ Аи-92 бензин нархи ҳам 500 сўмга арзонлашган эди. Аи-80 нархини эса 1 майдан бошлаб давлат назорат қилмайдиган бўлди.