Қозоғистонда 11 ой давомида ўртача ойлик иш ҳақи 159 500 тенге (3 579 180 сўм)гача кўтарилди. Бу ҳақда Миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменов ҳукумат мажлисида маълум қилди.
“Ойлик иш ҳақи юқори тезликда ўсмоқда. Январ-октябр ойларида ўртача ойлик иш ҳақи реал ҳолатга кўра 2,2 фоизга, яъни 159 500 тенге(3 579 180 сўм)гача кўтарилди”, - дейди Сулейманов.
Ўзбекистонда эса Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра 2018 йил январь-сентябрь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 684,5 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 22,9%га ўсишни таъминлади.