Марказий банк томонидан янги валюталар курси эълон қилинди. Ушбу курс сешанба, 12 май санасидан кучга киради.
Унга кўра, ўтган ҳафта пасайган доллар курси бу ҳафта сўмга нисбатан қиймати ошган. Сешанбадан 1 долларнинг қиймати 7,81 сўмга ошиб, 10 137,2 сўмни ташкил қилмоқда. Шунингдек, рублнинг сўмга нисбатан курси ҳам ошган. Бу ҳафтада у 3,46 сўмга қимматлаган ва 1 рубль нархи 138,26 сўмни ташкил этмоқда.
136,39 сўмга евро курси тушган ва 12 майдан унинг қиймати 10 988,72 сўмни ташкил этиши кутилмоқда.