Apple ва Netflix Ўзбекистонда қанча солиқ тўлагани маълум бўлди. Бу бўйича маълумот солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилди.
Маълум бўлишича, Apple Distribution International Limited коропорацияси Ўзбекистонда I чорак давомида 59,2 минг AҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаган. Шунингдек, Netflix International B.V. компанияси эса мамлакатимизда 4,3 минг евро ҚҚС тўлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан бошлаб аҳолига электрон хизмат кўрсатадиган хорижий компанияларга ҚҚС тўлаш белгилаб қўйилган эди. Шу кунгача 10 та хорижий компания солиқ тўлашга рози бўлган. Аввалроқ Google компанияси I чоракда Ўзбекистонда 85 минг евро солиқ тўлагани хабар қилинган эди.