Ўзбекистонда расман 5,5 млн сўмдан кўпроқ ойлик олувчилар сони маълум қилинди. Бу бўйича маълумот Молия вазирлигининг 2020 йил I чорак якунлари бўйича давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ахборотида келтирилган.
Маълум бўлишича, шунча миқдордаги ойликни Ўзбекистонда 2019 йил бошларида 151 017 киши олган. 2020 йилнинг февраль ойига келиб эса 5,5 млн сўмдан кўпроқ ойлик олувчилар сони 184 858 кишига етган.
Шунингдек, мамлакатимизда I чоракда давлат бюджети даромадлари 28,5 триллион сўмни ташкил этган бўлса, харажатлари 27,7 триллион сўм бўлгани маълум қилинди.