Ўзбекистонда доллар курси ошишда давом этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк хабар қилди.
Доллар курси бу ҳафтада 10 148,31 (+9,01) сўм этиб белгиланди. Евро курси ҳам ошди ва у қуйидагича қийматни кўрсатмоқда: 11 262,59 (+210,75) сўм.
Таъкидлаш жоиз, рубль курси ҳам доллар ҳамда евро сингари ошди ва сўмга нисбатан қиймати 144,05 (+2,7) сўмни ташкил этмоқда.