"Ўрикзор" бозори яна очилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Учтепа туман ҳокимлиги ахборотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун 4 июнь санасидан ушбу бозор фаолияти қайта тикланди. Фақатгина "Stroygorod" савдо комплекси очилмагани айтилмоқда. Бозорга дезинфекция тунеллари, оралиқ масофани эслатиб турувчи чизмалар, ҳарорат ўлчовчи ускуналар, сотувчи ва ҳаридор ўртасидаги масофани сақлаш учун махсус ажратувчи жиҳозлар ва ҳоказолар ўрнатилган.
Энди ҳаммаси ўзимизга боғлиқ, дейилади туман ҳокимлиги ахбортида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бозордаги сотувчиларда коронавирус аниқланганлиги сабабли бозор ёпилган эди. 14 кунлик карантиндан сўнг бозор яна қайта очилди.