Ҳудудлардаги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳити рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда Халқ сўзи online хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистондаги ҳудудларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини билиши учун “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими синов тариқасида ишга туширилган. Бунда тегишли идораларнинг расмий статистик маълумотлари ҳамда тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаларига кўра рейтинг тузилиб борилади.
Шунингдек, баҳолашда асосан 29 та мезонга таяниб ҳудудлар рейтинги келтирилади. Лекин бунда тадбиркорларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги ва Давлат бюджетига келиб тушган тушумлардаги улуши, тадбиркорлар томонидан аҳолини иш билан таъминланганлиги кўрсаткичлари асосий мезон қилиб олинган.
Ушбу рейинга кўра Ўзбекистонда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳити бўйича энг яхши кўрсаткич Тошкент шаҳри, Навоий, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган бўлса, энг ёмон кўрсаткич Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида кўрсатилган. Қуйида рейтинг жадвалини ҳавола этамиз.