O'zLiDeP партияси тадбиркорлар муаммосини ҳал этиш бўйича янги лойиҳага қўл урди. Бу ҳақда O'zLiDeP матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, "O'zLiDeP press klubi" деб номланган янги форматдаги лойиҳанинг биринчи сони бўлиб ўтган. Унда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Солиқ қўмитаси, Марказий банк вакиллари ҳамда депутат Расул Кушарбаев қатнашган. Ушбу пресс клубда республиканинг барча ҳудудларидан тадбиркорлар алоқага чиқиб, соҳа вакилларига фаолиятида дуч келаётган муаммоларини етказишган.
Партия матбуот хизматининг хабар қилишича, янги лойиҳанинг биринчи сони O'zLiDePнинг барча ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида видео шаклида эълон қилинади.