Бензин нархи ниманинг ҳисобига пасаяди? «Ўзбекнефтгаз» раҳбари бунга жавоб берди

Бензин нархи ниманинг ҳисобига пасаяди? «Ўзбекнефтгаз» раҳбари бунга жавоб берди
«Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Баҳром Ашрафхонов Uzbekistan GTL заводи қурилиши бўйича молиявий ҳужжатларни имзолаш маросимида нималар ҳисобига мамлакатда бензин нархи тушиши ва унинг танқислиги бартараф этилиши ҳақида сўзлаб берди.
Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида GTL заводи ишга туширлиши ҳақида Ўзбекистон президенти объект қурилишини кўздан кечирган чоғида маълум қилганди.

«Бугунги кунда Ўзбекистонда Бухоро ва Фарғонада иккита нефтни қайта ишлаш заводи заводлари мавжуд. Улар хом ашё билан ишлайди — бу Ўзбекистонда қазиб олинадиган нефть ва етмаган қисми импорт маҳсулотлар», — дейди Ашрафхонов.

Унинг сўзларига кўра, Uzbekistan GTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи завод ишга тушганидан сўнг мамлакатда авиакеросин ва дизел ёқилғиси ишлаб чиқарила бошланади, бу эса ушбу турдаги маҳсулотлар импортини амалга оширмаслик имконини беради.

«Натижада биз авиакеросин ва дизел ишлаб чиқариш учун импорт қилинаётган нефтни бензин ишлаб чиқариш учун сарфлашимиз мумкин. Бу албатта бензин таннархи ва нефть маҳсулотлари нархи тушишига олиб келади», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 15 декабрь куни Тошкентда синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариладиган Uzbekistan GTL заводини қурилиши бўйича қиймати 2,3 миллиард АҚШ долларга тенг молиявий ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3,6 миллиард АҚШ долларга тенг. Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида 3,6 миллиард кубометр газ, 1,5 миллиона тонна «Евро-5» стандартларига жавоб берадиган синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 311 минг тонна авиакеросин, 743 минг тонна дизел ёқилғиси, 431 минг тонна нафт ва 53 минг тонна сиқилган газ қайта ишлаб чиқарилади.

Завод 2020 йилда ишга туширилади. У ҳар йили 1,5 миллион тоннадан ортиқ 1 миллиард АҚШ долларлик нефть маҳсулотлари импорти ўрнини босишини таъминлайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Бензин нархи ниманинг ҳисобига пасаяди? «Ўзбекнефтгаз» раҳбари бунга жавоб берди