Европадаги машҳур брендлар Наманганнинг костюм-шимларини тан олаётгани таъкидланди

Европадаги машҳур брендлар Наманганнинг костюм-шимларини тан олаётгани таъкидланди
Аввалроқ Наманганда Президент Шавкат Мирзёиев иштирокида йиғилиш бўлган ҳақида ёзган эдик.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича йиғилишда аҳолини камбағалликдан чиқариш, иш билан таъминлаш, даромадларини кўпайтириш каби масалаларга тўхталиб ўтилган. Хусусан, биргина Намнганнинг ўзида тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан ортиқ ишсиз аъзоларини банд қилиш ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқариш масаласи кўтарилган.

Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги 600 та тадбиркор фаолиятини тиклаш орқали 2 мингта ходим иш жойига қайтиши таъкидланган.

Мажлисда Наманганнинг костюм-шимлари Европадаги машҳур брендлар томонидан тан олинаётганига ҳам урғу берилган. Шу боис, йирик тўқимачилик корхоналарига ер ажратилиб, вилоятда пахтани чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтилаётгани айтилди.

Президент пахта-тўқимачилик кластерлари ушбу эътиборга муносиб ҳаракат қилиши, кўпроқ даромад олиб, одамларни иш билан таъминлаши зарурлигини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Европадаги машҳур брендлар Наманганнинг костюм-шимларини тан олаётгани таъкидланди