Бугун бўлиб ўтган йиғилишда Президент барча вилоят ҳокимларини ва тўртта сектор раҳбарларини жиддий огоҳлантириб, нарх-навони назорат қилиш бўйича топшириқ берди.
“Бугун шундай топшириқ бўлади. Алоҳида тўртта сектор ўзининг ҳудуди бўйича дори-дармоннинг захирасини ҳар бир вилоят ўзига яратади. Захира уч ойлик бўлиши керак. Қанча бунга маблағ керак бўлса берамиз. Лекин биронта дорихонада дори воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади. Ана шуни қаттиқ назоратга олиш керак.
Яна бир марта айтаман захирамизда ҳамма нарса бор. Йўқ бўлса олиб келиняпти. Лекин шу билан бирга жойига етиб бориши қийин бўляпти. Ҳар бир ҳудудда нарх-наво ҳар хил бўляпти. Шунинг учун захира яратиб нарх-навога қаттиқ эътибор бериш керак”, - деди Президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев тўртта сектор раҳбарларига бозорларда ҳам нарх-навони назорат қилиш кераклигини айтди. Халққа арзон, сифатли маҳсулотлар етказиб бериш кераклиги таъкидланди.