Президент раислигидаги йиғилишда шифокорларнинг маоши масаласи кўтарилди. Бу ҳақда Президент Шавкат мирзиёев матбуот хизмати ахборотида маълум қилинди.
Хабар қилинишича, бугун бўлиб ўтган йиғилишда коронавирусга чалинганлар билан ишловчи шифокорларнинг маошини вақтида олиши ва уларга устама қўшиш масалалари ўртага ташланган.
Хусусуан, Тошкент шаҳрида мавжуд 16 та клиникага қўшимча COVID-19га шубҳали беморлар учун мўлжалланган яна 7 та 850 ўринли “провизор” клиникалар ташкил қилинди. Ушбу клиникаларнинг тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш масаласи ҳал қилинди.
"Бугундан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади", дея таъкидлади Президент.