Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди. Бу ҳақда МБ хабар қилди.
Маълум бўлишича, эртага 21 июлдан кучга кирадиган валюталар курсига кўра 1 долларнинг сўмга нисбатан қиймати 10 210,39 сўмни (+15,43 сўм) ташкил қилмоқда.
1 евро эса 148,12 сўмга қимматлаб, 11 666,39 сўм этиб белгиланди.
Рублнинг сўмга нисбатан қиймати эса 142,11 сўмни ташкил қилмоқда. Рубль 1,77 сўмга арзонлашди.