А.Усмонов Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга 400 млн доллар атрофида пул “тиқади”

А.Усмонов Ўзбекистондаги ижтимоий  лойиҳаларга 400 млн доллар атрофида пул “тиқади”
USM Holdings’ акционери Алишер Усмонов Ўзбекистондаги лойиҳаларга 300-400 млн доллар атрофида пул сарфламоқчи. Бу ҳақида миллиардер Forbes’га интервью берди. Бу маблағлар Усмоновнинг “Арсенал” футбол клубини сотишдан кўрган фойда ҳисобига амалга оширилади.

Таъкидлаш керак, Усмонов “Арсеналнинг” 30 фоиз акциясини миллиардер Стэн Кронкега сотган эди. Ўша пайтда Кронке футбол клубнинг 67 % акциясига эгалик қилаётган эди. Бу ишни амалга ошириш учун миллиардерлар узоқ муддат музокараларни олиб борди. “У менга мен хоҳлаган нархни таклиф қилди. Агар мен унинг таклифига жавоб бермаганимда бизнес-этикага тўғри келмас эди”, – деди Усмонов.

Кронке билан келишув 550 млн фунт стерлингни ташкил қилди. Усмоновнинг айтишича, у “Арсенал”га “бор йўғи” 150 млн фунт стерлинг инвестиция киритган. Бундан кўринадики, миллиардер клубни сотиш орқали ўз пулларини 3 баравар кўпайтирган. Фойдасининг 100 млн долларини Тошкент ислом марказига сарфлади.

Усмонов яна 100 млн долларни Жаҳон банки билан бирга амалга ошририлётган қишлоқларни ривожлантиришга, яна 100 млн долларни эса “спорт-инвестицион лойиҳа”ларга сарфлашини ҳам таъкидлаб ўтди. А.Усмонов Forbes’га га берган интервюсида Россия ва Ўзбекистонда бизнес билан шуғулланиш нияти йўқлигини ва ўз маблағларини фақат ижтимоий соҳага йўналтиришини таъкидлаб ўтган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шерзод 1 январ 2019 05:30
    Ассалому алейкум Алишер ака савобиз янада купайсин биз сизбилан фахирланамиз. Призидентимиз шавкат миромонивич мирзияев биланам фахирланаман. Алишер ака доим сог омон булинг Оллохим сизга узун умур берган булсин сиз учун дуо даман оллох бир калбизга менихам киритсин,+905316977141 мамнуниятбилан ташакур сизга.
  2. Sardor 20 декабр 2018 20:37
    TMZ bisnes emas ekanda?))
  3. Халил туратов 20 декабр 2018 15:50
    А. Усманов каби милиардеримиз борлигидан фахрланайлик
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » А.Усмонов Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга 400 млн доллар атрофида пул “тиқади”