Коронавирус билан курашаётган тиббиёт ходимларига 86 миллиард сўм тўлангани маълум қилинди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сонида Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов айтди.
Унинг маълум қилишича, бугунгиача 86 минг нафар коронавирусга қарши курашда иштирок этаётган тиббиёт ходимига маблағ тўлаб берилган. Умумий ҳисобда эса коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт соҳаси ходимларига 86 миллиард сўм маблағ тўлангани айтиллди.
Шунингдек, вазир ўринбосари пандемия даврида Ўзбекистон ҳаво йўллари ва Ўзбекистон темир йўллари катта молиявий зарар кўрган ташкилотлардан ҳисобланиши маълум қилинди.