Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча экани маълум бўлди. Бу бўйича статистик маълумот Давстатқўм томонидан эълон қилинди.
Январь ойидан июнь ойигача бўлган даврда Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 млн 553 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,6 фоизга ўсган.
Энг юқори ойлик иш ҳақи саноат, молия ва суғурта соҳасида фаолият юритувчиларида экани маълум бўлди. Уларнинг ўртача ойлик ҳақи 5 млн 451,5 минг сўмни ташкил этмоқда. Шу ўринда энг кам ойлик иш ҳақи соғлиқни сақлаш тизимида ишловчиларда (1 млн 774 минг сўм) экани аниқланди.
Ҳудудлар кесимида эса энг юқори ойлик Тошкент шаҳрида - 3 млн 637 минг сўм, Навоий вилоятида - 3 млн 375 минг сўм ва Тошкент вилоятида - 2 млн 695 минг сўм экани маълум қилинди.
Шунингдек, статистик маълумотда нисбатан кам ойлик тўланадиган ҳудудлар келтириб ўтилган. Унга кўра Сурхондарё вилоятида - 2 млн 93 минг сўм, Самарқанд вилоятида - 2 млн 43 минг сўм, Наманган вилоятида - 2 млн 43 минг сўм ва Қашқадарё вилоятида 1 млн 992 минг сўм ўртача ойлик иш ҳақи тўланиши аниқланган.